...
МЕНЮ
ONLINE TV

Буюк Британия тез орада EИдан чиқиш бўйича музокараларни бошлайди


13:16, 24.06.2016 Олам
 4 496

Буюк Британиядаги референдум натижалари жаҳондаги молиявий бозорларга таъсир этди, фунт стерлингнинг курси пасайди.

Жаҳон молиявий бозорларидаги вазият шуни кўрсатмоқдаки, Буюк Британия танлаган йўл жуда мушкул хусусиятга эга. Бу ҳақда Европарламент раиси Мартин Шульц таъкидлаб ўтди.
 
“Буюк Британия ўз йўли билан кетишга қарор қилди. Менинг фикримча, бугун эрталаб чиққан иқтисодий кўрсаткичлар бу йўлни мураккаблигини кўрсатмоқда”, дейди у.
 
Шульцнинг сўзларига кўра, Лондон ва Брюссель ўртасида ташкилотдан чиқиш борасида яқин орада музокаралар бошланади. 
 
Европарламент раиси референдум натижалари эълон қилингач, фунт стерлингнинг курси пасайгани ва бундай натижалар еврода кузатилишини хоҳламаслигини айтиб ўтди.
 
Унинг маълум қилишича, Дэвид Кэмерон овоз бериш натижаларини рад этолмайди ва буни режалаштирмаяпти. 28 июнь куни Европарламент фавқулодда мажлис ўтказади.
 
Эслатиб ўтамиз, 23 июнь куни Буюк Британияда мамлакатнинг ЕИда қолиши ёки қолмаслигини ҳал қилиб берадиган умумхалқ рефендуми ўтказилди. Унинг натижаларига кўра, 52.8 фоиз ёки 16.813 миллион овоз берувчи ташкилотда чиқишни ёқлаб овоз берди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Буюк Британия Европарламент Мартин Шульц 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!