Икки халқ ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқалар мустақиллик йилларида янги босқич кўтарилди, десак муболаға бўлмайди.
Президент Ислом Каримов расмий ташриф доирасида БМТ Бош ассамблеяси томонидан Туркманистоннинг доимий бетарафлик мақоми тан олинганининг 20 йиллигига бағишланган “Бетарафлик сиёсати: тинчлик, хавфсизлик ва тараққиёт йўлида халқаро ҳамкорлик” халқаро конференциясида иштирок этади.
Азалий қўшни ва қардош бўлган ўзбек ва туркман халқлари ўртасидаги муносабатлар мустақиллик йилларида янги босқичга кўтарилди. Бугун икки давлат ўртасидаги алоқалар 2007 йилда имзоланган Дўстона муносабатлар ва ҳар томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тўғрисидаги давлатлараро шартнома асосида изчил тараққий этмоқда.
Ўзбекистон-Туркманистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми изчил суратлар билаан ўсиб бораётганини ҳам алоҳида эътироф этиб ўтиш ўринли.
Ўзбекистон ва Туркманистоннинг иқтисодий салоҳияти ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш имконини беради. 2012 йилда имзоланган Ўзаро етказиб бериш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим ҳамда 2013-2017 йилларга мўлжалланган Иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги шартномага мувофиқ ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш ва уни диверсификация қилиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 7 октябрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келган эди.