...
МЕНЮ
ONLINE TV

Иш қидиряпсизми? Давлат божхона қўмитаси ишга таклиф этади


19:12, 11.05.2018 Олам
 19 442

Божхона органларида хизмат қилиш истагидаги номзодлар бир нечта талабларга жавоб бериши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси божхона идораларига ишга таклиф қилмоқда.
 
Божхона органларида хизмат қилиш истагидаги номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
  • ёши 30 дан ошмаган ўғил болалар;
  • олий маълумотли (иқтисодий, молиявий, юридик, бухгалтерия, банк, божхона иши, савдо, халқаро муносабатлар, ахборот технологиялари, кимё, физика, математика, хорижий тиллар);
  • жисмонан соғлом;
  • теран дунёқарашли, Ўзбекистон ва жаҳон тарихи, адабиётини, жаҳон географиясини биладиган, дунёдаги сиёсий ва иқтисодий жараёнлардан бохабар;
  • характер жиҳатдан босиқ, юксак ахлоқ, одоб ва муомала маданиятини ўзига сингдира олган;
  • ҳарбий хизматни ўтаган (ҳарбий кафедра, муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви);
  • ҳарбий хизматга руҳан ва жисмонан тайёр, республиканинг ҳар қандай чегара ҳудудларида хизматни давом эттириш шартига тайёр;
  • божхона ходими деган номга доғ туширмайдиган, хизматни виждонан ва ҳалол олиб борадиган.
 
Чет тилларидан бирини биладиган (асосан инглиз ва рус), техник воситалар, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдалана оладиган ҳамда давлат идоралари, вазирлик ва ташкилотларда фаолият олиб бораётганлар қўллаб-қувватланади.
 
Божхона ходимининг асосий вазифаси:
  • Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш;
  • ўз ваколати доирасида Ўзбекистон иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларини ҳимоя қилиш;
  • божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга ошириш;
  • божхона соҳасига оид ҳуқуқбузарлик профилактикасини амалга ошириш;
  • фуқароларнинг божхона соҳасидаги ҳуқуқий маданиятини ошириш;
  • божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш,
  • қонун ҳужжатлари бузилишининг, шу жумладан контрабанданинг олдини олиш;
  • контрабандани аниқлаш ва унга чек қўйишдан иборат.
 
Номзодлар қуйидаги танлов босқичларидан ўтказилади:
  • дунёқараши, эгаллаган мутахассислиги бўйича билим савиясини баҳолаш учун коллегиал суҳбат;
  • диктант;
  • жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш мақсадида синов;
  • ҳарбий-тиббий комиссиялари томонидан ўтказиладиган тиббий кўрик.
 
Мазкур талабларга жавоб берадиган ва божхона органлари хизматига кириш истагида бўлган номзодлар ҳар куни соат 9:00 дан 18:00 га қадар Давлат божхона қўмитасининг барча ҳудудий бошқармаларининг Кадрлар бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин.
 
Номзодлардан мурожаатларни қабул қилмаслик, сабабсиз қайтариш ҳолатлари ёки бошқа таъмагирлик ҳолатларига йўл қўйилган ҳолатларда Давлат божхона қўмитасининг 0371-120-76-33 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилиш сўралади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Давлат божхона қўмитаси Ишга таклиф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!