Ироқ Курдистони Бош вазири мамлакатда навбатдаги парламент сайловлари бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилди.
Бош вазир сайловлар айнан қайси санада бўлиб ўтиши ҳали келишилмаганини билдирди.
Германиянинг Мюнхен шаҳрида ўтказилаётган Ҳавфсизлик конференциясида иштирок этаётган Барзони Ироқ Курдистонида парламент сайловларини ўтказиш ҳақида қуйидагиларни маълум қилди:
“Сайловларнинг ҳозирча аниқ санаси белгиланмади. Мен Мюнхендан қайтганимдан сўнг мамлакатимиздаги сиёсий партиялар билан учрашаман. Ўшанда биз, албатта, аниқ кунни белгилаб оламиз. Сайловлар сентябрь ойида парламентдаги ўринлар учун бўлади. Президентлик учун эмас”.
Маълумот ўрнида, Ирок Курдистони парламенти 1991 йилда АҚШ, Англия ва Франция ташаббуси билан тузилган бўлиб, 111 та депутатлик ўринга эга.
Охирги парламент сайловлари 2013 йилнинг 21 сентябрида бўлиб ўтган эди.