...
МЕНЮ
ONLINE TV

Боғча биноси ва майдонидан тижорат мақсадида фойдаланган шахслар жавобгарликка тортилади


11:02, 19.02.2018 Жамият
 3 054

Таълим муассасаларига тегишли бино ва иншоотларга ҳамда ер майдонларига турли ташкилотлар жойлашиб олишига йўл қўйган раҳбар ходимларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.

Таълим муассасаларининг мол-мулки, бино ва иншоотлари ҳамда ер майдонларидан самарали фойдаланишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси фармойиши қабул қилинди.
 
Фармойишга кўра, республикада фаолият кўрсатаётган давлат таълим муассасаларининг, хусусан, мактабгача таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг мол-мулки, бино ва иншоотлари ҳамда ер майдонларидан Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларисиз ташкилотларга бериш ёки таълим жараёнига тегишли бўлмаган мақсадларда фойдаланиш қатъиян ман этилди.
 
Қонун ҳужжатларига зид равишда ҳудудлардаги таълим муассасалари мол-мулклари, бино ва иншоотлари ҳамда ер майдонларида жойлаштирилган ташкилотларни (ижара шартномаси асосида фаолият кўрсатаётганлар бундан мустасно) давлат таълим муассасаларидан бошқа манзилларга ўтказиш ҳамда жойлаштириш жараёнида етказилган зарарни белгиланган тартибда қоплаш чоралари кўрилади.
 
Таълим муассасаларининг мол-мулкини бошқа юридик ва жисмоний шахсларга қонун ҳужжатларига зид равишда бериб юборган ёки таълим муассасаларига тегишли бино ва иншоотларга ҳамда ер майдонларига турли ташкилотлар жойлашиб олишига йўл қўйган раҳбар ходимларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади, деб ёзмоқда Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаси.
Фирдавс БЕК

Теглар:боғча таълим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар