...
МЕНЮ
ONLINE TV

Япония ҳукумати истеъфога чиқдими ёки ўз фаолиятини давом эттирадими?


12:48, 01.11.2017 Олам
 1 710

Буни қарангки, парламент сайловларида яна Синдзо Абэ партияси ғолиб бўлди. Унинг либерал демократик партияси парламентдаги 465 ўриндан 284 тасини эгаллади...

Япония ҳукуматининг махсус йиғилишида бош вазир Синдзо Абэ истеъфога чиққан вазирлар аризасини қабул қилди. Бунга 22 октябрь куни бўлиб ўтган парламент сайловлари сабаб бўлди.
 
Япония конституциясига кўра янги парламент сайланганидан кейин ҳукумат истеъфога чиқиш лозим. Янги бош вазирни Япониянинг қуйи ва юқори парламентлари сайлаши кутилмоқда. Унда ҳар бир партиянинг етакчилари ўз номзодини илгари суради.
 
Сайловда энг кўп овоз йиғган номзод ғолиб бўлади. Яъни ғолиб бўлиш учун парламенга сайланган партияларнинг парламент таркибидаги ўрни (вакиллари) кўпроқ бўлиши керак.
 
Буни қарангки, парламент сайловларида яна Синдзо Абэ партияси ғолиб бўлди. Унинг либерал демократик партияси парламентдаги 465 ўриндан 284 тасини эгаллади. Шубҳасизки, энди парламент сайловларда унинг номзоди ғолиб бўлиши мумкин.
 
Синдзо Абэ Япониянинг 98-бош вазири этиб сайлангандан кейин у ўз ҳукумат аъзоларини ўзгартиришни хоҳламайди, деб хабар бермоқда РИА новости агентлиги.
 
Шундай қилиб, сайловлардан кейин Синдзо Абэ янги ҳукуматни таркибини тузиб, чоршанба куни, яъни бугун кечки пайт матбуот анжумани ўтказишни режалаштирган. Анжуманда “янги” бош вазир ўз мақсад ва вазифаларини батафсил эълон қилади, деб маълумот берилган мазкур хабарда.
Жаҳонгир Эшонхўжаев

Теглар:Япония бош вазири Парламент сайловлари Синдзо Абэ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!