Хабарда ўзбекистонлик ишчиларнинг бир нафари қутқариб қолингани айтилган.
Хабарда ўзбекистонликларнинг бир нафари қутқарилгани айтилган.
Иркутскдаги Захаров кўчасида 14-уй ёнида олиб борилаётган тупроқ ишлари давомида узунлиги ўн метр ва чуқурлиги тўрт метр бўлган траншеяда тупроқ қулаши юз бергани ва бунда уч нафар Ўзбекистон фуқаролари жабрлангани айтиб ўтилган.
Бир ишчи қутқарилгани ва икки нафари тупроқ уюми остида қолгани таъкидланди.
Бахтсиз ҳодиса юз берган ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилаётгани ҳамда фавқулодда ҳолат тафсилотлари аниқлаштирилаётгани хабар қилинди.