Икки рус авиакомпанияси Фарғона водийсининг икки шаҳрига парвозларни йўлга қўйяпти.
Толмачёво аэропорти хабарига кўра, рейслар ҳафтанинг сешанба куни Airbus А320 самолётларида амалга оширилади. Йўловчилар учун эконом ва бизнес салонлар мавжуд бўлади.
Йўловчи лайнери Новосибирскдан маҳаллий вақт билан соат 13:55 да парвоз қилиб, соат 14:55 да Наманганга етиб боради. Ортга 16:25 да йўлга чиқиб, 21:20 да яна Новосибирскда бўлади.
Маълумот учун, мазкур йўналишда айни пайтда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ҳафтасига бир марта парвозни амалга ошириб келяпти.
Шу ўринда, яна бир Россия авиакомпанияси “ИрАэро” Фарғона шаҳрига парвозлар “Иркутск-Фарғона” йўналишида доимий парвозларни йўлга қўяди. Биринчи парвоз жорий йил 18 декабрга мўлжалланган. Парвозлар келаси йил 26 мартгача ҳафтада бир марта амалга оширилади.
Парвоз вақти 3 соат 40 дақиқа бўлиб, рейслар қулай Superjet100 самолётларида амалга оширилади. Чипта нархи 15 550 рублдан бошланади.