...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уйдаги ёнғинда уч нафар бола ҳалок бўлди


08:45, 18.11.2017 Олам
 3 104

Россиянинг Иркутск вилоятида йирик ёнғин юз берди.

Кеча, 17 ноябрь куни Россиянинг Иркутск вилоятидаги хусусий уйда йирик ёнғин юз берди. Ёнғин оқибатида уч нафар бола ҳалок бўлгани маълум қилинди.
 
Тергов жараёнларида кечки пайт Свирск шаҳридаги  Радишев кўчасида ёнғин келиб чиққани ва воқеа жойида 2014 ва 2015 йилларда туғилган уч нафар ўғил болаларнинг жасади топилгани маълум бўлган.
 
Хабар қилишларича, бахтсиз ҳодиса юз берган вақтда уйда катта ёшли оила аъзолари бўлмаган. Уч нафар фарзандини уйда қолдирган ота-оналар ички ишлар идоралари рўйхатида тургани аниқланган.
 
Воқеа содир бўлган ҳудудда тергов ишлари олиб борилаётгани ва ҳодиса сабаблари ўрганилаётгани хабар қилинган. Ўлим сабабларини ўрганиш учун суд тиббий экспертизаси ўтказилиши режалаштирилгани қайд этилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ёнғин содир бўлди Россия Иркутск 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!