...
МЕНЮ
ONLINE TV

Учтепада ёш қизни пичоқлаб, уйга ўт қўйганларга жазо тайинланди


08:51, 22.11.2017 Жамият
 6 521

Ёнғин ўчирилган уйда ёниб кетган жасад аниқланди.

Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида мудҳиш жиноят содир этилди. Ушбу иш яна бугуннинг “салбий қаҳрамонлари”, яъни тарбияси оғир бўлган коллеж ўқувчилари томонидан содир этилган.
 
Уч нафар йигит таниши 18 ёшли А.нинг уйига катталар йўқлигидан фойдаланиб киради ва ундан моддий бойликларни талаб қиладилар. Уйида ёлғиз қолган қиз қаршилик кўрсатгач, унинг танасига 51 марта пичоқ билан тан жароҳати етказадилар ва 2,0 млн сўм миқдоридаги моддий бойликларни қўлга киритгач, қочишга ҳаракат қиладилар.
 
Ўз жиноятларини яшириш мақсадида жиноятчи ўспиринлар уй йўлакларига тез ёнувчи суюқликни сепиб ёнғинни юзага келтирадилар. Воқеа жойида вафот этган 18 ёшли қиз воқеа жойида ёниб кетади.
 
Ёнғинни ўчириш хизмати ходимлари уйдаги жасадни ёнғинни бартараф этгачгина аниқлайдилар.
 
Воқеа жойида жиноят қидирув бўйича тезкор ходимлар ҳамда криминалистлар иш олиб боришган.
 
Суд жиноятни содир этган шахсларга нисбатан 8 ва 10 йил муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ёнғин содир бўлди Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Sanjar
10:31 22.11.2017

8-10 yil juda kamku, bularni quturgan filni tegiga tashash kere


Sherzod Nomozov
08:58 22.11.2017

Onasini bollarini 8-10 emas 40-70 yil qamoqa beriw kere yoki uzlarini xam xuddiy wunaqa qilb tiriklaen yoqiw kere!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар