...
МЕНЮ
ONLINE TV

Инҳа IELTS имтиҳонларига ёпиқ сессияни ташкил этади


18:36, 18.04.2017 Жамият
 2 788

Ҳужжатларни топшириш жараёни аввалги йиллардаги каби тўлиқ онлайн тарзда амалга оширилади.

Кеча, 17 апрель кунидан бошлаб Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 2017-2018 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилишни бошлади. Бу ҳақда университет сайтида хабар берилди.
 
Инҳа университетига ҳужжатларни топшириш жараёни аввалги йиллардаги каби тўлиқ онлайн тарзда амалга оширилади.
 
Инҳа университетида ўқишни истаган абитуриентлар университет сайтига кириб, онлайн рўйхатдан ўтиш бланкасини тўлдиришлари лозим.
 
Онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнида абитуриентлар шахсий маълумотларнинг электрон нусхасини илова қилишлари лозим: паспорт, академик лицей, касб-ҳунар коллежи/мактабни битиргани тўғрисидаги диплом/аттестат, 086-формасидаги тиббий маълумотнома, IELTS ёки TOEFL имтиҳонини топширгани тўғрисидаги сертификат.
 
Агарда абитуриент ҳали лицей ёки коллежни битирмаган бўлса, у ҳолда ўқув юртининг маълумотномасини, IELTS ёки TOEFL имтиҳонини топширгани тўғрисидаги сертификати бўлмаса, рўйхатдан ўтгани тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиши шарт.
 
Қайд этиш жоиз, онлайн рўйхатдан ўтиш 2017 йилнинг 10 июль куни соат 17:00 га қадар давом этади.
 
IELTS ёки TOEFL iBT расмий сертификати бўлмаган абитуриентларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети Британия Кенгаши билан ҳамкорликда IELTS имтиҳонларига ёпиқ сессияни ташкил этмоқда. Имтиҳон 2017 йилнинг 8 июнь куни бўлиб ўтади. Абитуриентлар 2017 йилнинг 12 майига қадар рўйхатдан ўтишлари лозим.
 
Кириш имтиҳонлари қуйидаги фанлардан топширилади:
 
- Математика ва физика фанларидан – “Компьютер ва Дастурий инжиниринг йўналиши” учун: IELTS 5.0 балл ёки TOEFL iBT 50 баллдан кам бўлмаслиги лозим.
 
- Математика фанидан “Логистика” йўналиши учун: IELTS 6.0 балл ёки TOEFL iBT 75 баллдан кам бўлмаслиги лозим.
 
Маълумот ўрнида, Инҳа университети 2017-2018 ўқув йилида, дастлабки маълумотларга кўра, “Компьютер ва Дастурий инжиниринг йўналиши” (SOCIE)га 300 нафар ҳамда “Логистика” йўналишига 100 нафар талабаларни қабул қилиши режалаштирилган.
Сумбула

Теглар:Инҳа университети абитуриент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар