Инсонни бошқариб турувчи, унинг энг керакли аъзоси, албатта, бош миядир. Уни чарчатиш, уринтириб қўйиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Нотушта қилмаслик. Нонушта қилмайдиган одамларнинг қонида шакар миқдори камайиб кетади. Бунинг натижасида мияга озуқа етишмайди ва мия дегенерациясига олиб келиши мумкин.
Кўп ейиш. Бу мия артерияларини зўриқтиради ва ақлий қобилиятни пасайтиради.
Чекиш. У мияда кўплаб зўриқишга олиб келади ёки альцгеймер касаллигига йўлиқтиради.
Кўп миқдорда шакар истеъмол қилиш. Бунинг натижасида кўплаб протеин ва оқсиллар захираси тўлиқлигича сарфланмайди ва мия ривожланишида ўзининг салбий таъсирини ўтказади.
Ҳавонинг ифлослиги. Танамизда мия энг кўп кислород талаб қиладиган аъзо. Ифлосланган ҳаво натижасида мияга кислород таклифи камаяди, миянинг иш фаолиятига салбий таъсирини ўтказади.
Кам ухлаш. Ухлаш мияни дам олдиради. Узоқ вақт давомида ухламаслик мия ҳужайраларининг нобуд бўлишини тезлаштиради.
Ухлаётганда бошни ўраб олиш. Бошни ўраб ухлаш натижасида карбонат ангидрид гази кўпаяди ва кислород камаяди, бу эса ўз навбатида мияга салбий таъсирини ўтказади.
Касаллик вақтида мияни ишлатиш. Касал бўлиб турганда қаттиқ ишлаш ёки ўқиш мия самарадорлигига салбий таъсирини ўтказади, шунигдек, мия саломатлигига зарар етказиши мумкин.
Кам фикрлаш. Фикрлаш мияни машқ қилдиришнинг энг яхши йўли. Фикрлаш камлиги мия ривожланмай қолишига олиб келади.
Жуда ҳам камгаплик. Интеллектуал суҳбатлар миянинг ишлаш самарадорлигини оширади.