...
МЕНЮ
ONLINE TV

Интернет оламини ларзага солган воқеа: коллеж ўқувчиси ўз курсдошлари томонидан ўлдирилди


01:30, 04.06.2017 Жамият
 19 485

18 га тўлмаган Жасур ўз курсдошлари томонидан калтакланиш натижасида бевақт ҳаётдан кўз юмди.

Кеча, 3 июнь куни ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар орқали Тошкент шаҳрида жойлашган П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежида май ойида содир бўлган воқеа ҳақидаги хабарлар бир зумда тарқалиб кетди. 

Фойдаланувчиларнинг юрагини ларзага солган воқеа шу коллежнинг 2-курс талабаси Жасур Иброҳимов тақдири билан боғлиқ. Гап шундаки, 1999 йил 11 декабрда туғилган Жасур ўз курсдошлари томонидан калтакланган, узоқ вақт давом этган даволаниш ва жарроҳлик операциялари бесамар кетиб, натижада бевақт ҳаётдан кўз юмди. 

Жасур Иброҳимовнинг онаси юз берган фожиа юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб ёзиб, адолат қарор топишини ва айбдорлар жазоланиши сўради. Марҳум Жасурнинг онаси ёзган хатини тез орада эътиборингизга ҳавола этамиз.
 
 
Акмалхон Эшонхонов 

Теглар:Боровский Жасур Иброҳимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Adolat
11:23 04.06.2017

OAV da yoritib jamoatchilik etiborini tortib tug'ri qilingan. Bulmasa tergov va qozi bobolar $lar evaziga vaziyatni yumshatib yopib borardi... (bu aniq xayotda 90 foiz bulyapti, jinni xam biladi buni)


Sardor
03:20 04.06.2017

Xozirgi yoshlar komputer uyinlari bn real xayotni farqlay olmay qoldi. Juda kup yoshlar bn bogliq shunaqa voqelar uchrab turibdi. Bilmadim ota ona tarbiyada xato qilishayaptimi yo boshqa sabablarmi? Bu jinoyatni sodir etgan bolalarni po polnoy jazolash kerak.


Zokirjon
01:53 04.06.2017

Daxshat, va afsuslanarli holat



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар