...
МЕНЮ
ONLINE TV

Instagram ижтимоий тармоғида реклама берувчилар сони 6 ой ичида икки карра ошди


16:01, 23.09.2016 Технология
 2 621

Бугунги кунда тобора оммалашиб бораётган ижтимоий тармоқ даромадлари ҳам икки карра ошади.

Facebook’га қарашли Instagram ижтимоий тармоғи билан ҳамкорлик қилувчи реклама берувчилар 2016 йил февраль ойидаги кўрсаткичларга нисбатан икки баравар ошиб, 500 минг нафарга етди.
 
Instagram тармоғига реклама жойлаштириш хизмати 2015 йил сентябрь ойида тақдим этилганди. Реклама берувчиларнинг сони ортишига тармоқнинг фойдаланувчилар орасида кенг оммалашаётгани туртки бўлган, дея тахмин қилиш мумкин. Бу борада Instagram Twitter микроблоглар тармоғидан ўзиб кетди. Бу тармоқда реклама берувчилар сони 100 минг нафарни ташкил этади. Facebook ижтимоий тармоғи эса хозирча барча дастурларни ортда қолдирмоқда. Ундаги реклама берувчилар сони 2 миллионга етган.
 
Маълумотларга кўра, Instagram ижтиомий тармоғига реклама жойлаштиришга асосан кичик бизнес вакиллари қизиқиш билдиришмоқда. Улар асосан АҚШ, Бразилия, Буюк Британия, Австралия ва Канада фуқароларидир.
Дурдона Расулова

Теглар:Instagram Facebook Twitter 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!