...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрон АҚШни Форс кўрфазига сиғдирмаяпти


15:49, 23.09.2016 Олам
 5 264

Эрон энг сўнгги ҳарбий қуролларини намойиш қилди.

21 сентябрь куни Эрон 1980 йил Ироқ босқин уюштирган санани нишонлаш баҳонасида ўзининг охирги русумдаги кема ва ракеталарини парадда намойиш қилди ва АҚШни Форс кўрфазига бурнини суқмасликка чақирди.
 
Теҳронда ўтказилган парадда ҳарбийлар узоқ масофага учувчи ракеталар, танклар ва Россиядан келтирилган ҳаво ҳужумидан мудофаа қилувчи С-300 тизимини кенг омма олдида намойиш қилди. Бу “кўргазма” давлат телевидениеси орқали эфирга узатилиб турди.
 
Эрон денгиз флоти АҚШ билан кескин тортишувга сабаб бўлаётган Форс кўрфазининг Бандар Аббос портидаги стратегик сув йўлида 500та сув усти ҳамда сув ости кемаси ва вертолётлар намойишини уюштирди.
 
Америка расмийларининг айтишича, Форс кўрфазида йил бошидан бери Америка ва Эрон кемалари ўртасида 30дан ортиқ тўқнашувлар бўлиб ўтган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баравар кўп.
 
4 сентябрь куни Форс кўрфази марказида Эрон инқилобий гвардиясининг тезкор ҳужум қилиши натижасида АҚШ флотининг патруль кемаси йўналишини ўзгартиришга мажбур бўлган. Бир ойдан камроқ вақт давомида бу каби ҳадиса тўртинчи бор юз бериши, дейди АҚШ мудофаа вазирлиги расмийлари.
 
“Биз америкаликларга, капитал ва бойлигингизни ўзингизники бўлмаган Форс кўрфази ерларида сарфлашингиз керак эмас, деб айтамиз”, дейди Ислом инқилобий корпуси қўмондони, генерал-майор Муҳаммад-Али Жаафари.  — Агар улар ерларини кенгайтиришга ёки саргузаштларга қизиқишса, АҚШнинг 1961 йили Куба раҳбари Фидель Кастрони ҳокимиятдан ағдаришга уриниши барбод бўлган жой – Чўчқалар кўрфазига кетишсин.
 
Теҳронда Эрон қуролли кучлари қўмондони, Генерал-майор Муҳаммад Ҳусайн Багерининг таъкидлашича, Эрон тинчлик тарафдори. Бироқ айни пайтда Эрон билан сиёсий, диний ёки ҳарбий ҳамкорликдаги давлатлар –Сурия, Фаластин, Ливан, Ироқ, Афғонистон, Яман ва Баҳраиндаги “содиқ дўстларимиз” учун давлатимизнинг 1980-88 йиллар давомида Ироққа қарши урушгани датуруламал сифатида хизмат қилади.
 
Намойиш давомида бир ҳарбий юк машинасига Эроннининг ёнидаги душмани Исроилга нисбатан ёзилган гаплар телевидение орқали ўқиб эшиттирилди. Унда қуйидаги сўзлар ёзилган эди: “Агар Сионистик тартиб раҳбарлари хато қилишса, Ислом Республикаси Тель-Авив ва Хайфада тупроққа айланади”.
 
Шунингдек, икки минг километр масофага уча оладиган “Qadr H” баллистик ракеталари ҳам намойиш қилинди.
 
Ғарб давлатлари томонидан Эроннинг баллистик ракета лойиҳаси танқид қилинган. Март ойида АҚШ Давлат ғазначилиги Эроннинг иккита компаниясига лойиҳага алоқадорлиги учун санкция қўллаганди.
 
Теҳронга Россиядан келтирилган ракетадан ҳимоя тизими ўтган ойда Эроннинг ерости объекти – Фордо уранни бойитиш заводига жойлаштирлган эди. Теҳрондан 100 км узоқликда жойлашган уранни бойитиш объектидаги ядро лойиҳаси январь ойида жаҳон давлатлари ва Эрон ўртасида санкцияларни юмшатиш шартномаси эвазига тўхтатилган эди. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Эрон АҚШ Баллистик ракета Форс кўрфази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!