...
МЕНЮ
ONLINE TV

Индонезиядаги зилзила қурбонлари сони ортиб бормоқда


16:50, 07.12.2016 Жамият
 2 547

Яна ўнлаб фуқаролар вайроналар остида қолмоқда.

Бир неча соат аввал Индонезияда 8,6 магнитудали зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Фожиа эрта тонгда, одамлар ўз уйида бўлган маҳалда содир бўлгани сабабли ҳам айни дақиқагача қурбонлари сони ортиб бормоқда. Бу ҳақда “Ru.euronews.com” хабар қилди.
 
Сўнгги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 100 кишидан ошиб кетган. Вайроналар орасида қолиб кетган одамлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади. Қутқарув хизмати, тез ёрдам хизмати тўхтовсиз равишда вайроналар остидан тирик қолган фуқароларни олиб чиқиб, уларга ёрдам кўрсатишда давом этмоқда. Нобуд бўлганларнинг шахсини аниқлаш жараёни ҳам бошланган.
 
“Эрта тонгда зилзила ҳақидаги хабарни эшитишим билан барча тегишли хизмат ташкилотларини зилзила сабабли кўриладиган чора-тадбирларни амалга оширишга буйруқ бердим”, дейди мамлакат президенти Жоко Видодо.
 
Эслатиб ўтамиз, сейсмологлар томонидан зилзила маркази Суматра оролидан шимоли-шарқда, 10 километр чуқурликда экани хабар берилган.
 
Мутахассислар зилзила вақтида 5 марта кучли афтершок (Афтершок – асосий сейсмик зарбага қараганда кучсизроқ бўлган такрорий сейсмик силкинишлар) ҳолати кузатилганини қайд этишган.
Умида Якубова

Теглар:Индонезия Зилзила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар