...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Козим Тўлаганов яна давлат ишига қайтарилди


16:43, 07.12.2016 Жамият
 14 243

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Козим Тўлагановга янги лавозим тайинлади.

Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Козим Тўлаганов яна давлат бошқарувига қайтарилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Козим Тўлагановни Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари сифатига риоя этилиши устидан Давлат назорати бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимиятидаги ишончли манбаларимиздан бири хабар берди.
 
Шавкат Мирзиёев Козим Тўлагановнинг қурилиш соҳасидаги ютуқлари, хизматлари ва тажрибасини инобатга олган. Шу сабаб Козим Тўлаганов Тошкент шаҳрини ривожлантириш дастурининг ижроси юзасидан  масъул шахс сифатида тайинланди.
 
Маълумот учун, Козим Тўлаганов 1997 йилдан 2001 йилгача Тошкент шаҳар ҳокими лавозимида, кейин Бош вазир ўринбосари лавозимида ва 2005 йилгача Тошкент вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритган.
 

Теглар:Козим Тўлаганов Ҳокимият Қурилиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар