19 сентябрь куни Тожикистон раҳбари БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлади.
Тожикистон раҳбари:
- БМТни ислоҳ қилиш, БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари сонини ривожланаётган давлатлар сонидан келиб чиқиб оптималлаштириш;
- Тожикистонда терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича 2020 йилга мўлжалланган стратегиянинг иккинчи босқичи;
- КХДР масаласини Хавфсизлик Кенгашида кўриб чиқиш;
- Афғонистондаги вазиятни ўнглаш, ҳарбий-сиёсий ҳолатга бефарқ бўлмаслик (умумий чегара 1400 километр);
- меҳнат мигрантларига қулай шароитлар яратиш ва ривожланган давлатларда мигрантлар учун иш жойи ва шароитларни яратиш;
- Тожикистоннинг тоғли ҳудудларидаги музликларининг эриши, сув муаммоси, экология масалалари
ва бошқа масалалар ҳақида нутқ сўзлади.
Аввалроқ, Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмоннинг 19 сентябрь куни БМТ минбарида нутқ сўзлаши ҳақида хабар берган эдик.