Мамлакатимизда 9,378 мингта сайлов участкаси ташкил этилган бўлиб, унда 21,435 миллион сайловчи иштирок этиши кутилмоқда.
“Қўлга олинган шахслар учун шу ернинг ўзида 11 та сайлов участкаси ташкил этилиб, ҳали суд томонидан ҳукмнома ўқилмаган шахслар сайловда иштирок этишлари мумкин”, дейди Илҳом Турғунов журналистларга берган хабарида.
Турғуновнинг маълум қилишича, ҳукм ижро этилмагунга қадар ҳар бир фуқаро айбсиз ҳисобланади ва улар сайловда иштирок этишга қонунан ҳақлидирлар.
Сайлов участкаларида сайлов қутилари ва кабиналар, аллақачон шай ҳолга келтирилган. Сайлаш ҳуқуқига эга шахслар рўйхати сайловга 2 кун қолганида эълон қилинади.
Ўзбекистон Республикасида Президенти сайлови шу йил 4 декабрда бўлиб ўтади. Марказий сайлов комиссиясининг хабарига кўра, мамлакатимизда 9,378 мингта сайлов участкаси ташкил этилган бўлиб, унда 21,435 миллион сайловчи иштирок этиши кутилмоқда.