Бош вазир Президентнинг ҳокимларга қўйган талабини етказар экан, уларни яна бир бир қатъий огоҳлантирди.
Мактабгача таълим муассасалари ходимларини гул ва дарахт кўчатларини қиммат нархларда сотиб олишга мажбур қилгани учун Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Раҳмонов ва Андижон шаҳар ҳокими Раҳматуллаевга ҳайфсан берилди ва охирги бор огоҳлантирилди.
- таълим тизими ходимларини кўча тозалаш, маҳаллаларни ободонлаштириш, йўл четларига гул эктириш, дала ишларига мунтазам жалб этиш ҳолатлари кузатилгани учун Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳикматилла Дадахоновга;
- тумандаги саккизта касб-ҳунар коллежини узумчилик бўйича фермер хўжаликларига токни кўмиш, очиш, хомток қилиш бўйича бириктириб қўйгани ва коллежларда 2 тоннадан 6 тоннагача метал топшириш мажбуриятини қўйгани учун Олтинсой тумани ҳокими Эркин Бойниёзовга;
- тумандаги еттита коллежнинг ҳар бирига тўрттадан хонадон, 300-350 метрдан йўл четларини тозалашни бириктиргани учун Боғот тумани ҳокими Жўрабек Раҳимовга;
- таълим тизими ходимларини кўча тозалаш, маҳаллаларни ободонлаштириш, йўл четларига гул экиш ва дала ишларига мунтазам равишда жалб этиб келгани учун Учкўприк тумани ҳокими Йўлчибой Бойжигитовга;
- вилоятда халқ таълими муассасалари ходимларини ободонлаштириш ишларига тизимли равишда амалга оширгани учун Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Рустам Йўлдошевга;
- халқ таълими муассасалари ходимларини ободонлаштириш ишларига жалб этиб келиш тизимли равишда амалга оширилгани учун Тошкент вилоятига Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Шукур Бурҳонов ҳайфсан берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов соҳа ходимлари ободонлаштиришга жалб этилаётганини била туриб буни яширгани, қўл қовуштириб тургани ва керакли чораларни кўрмагани, аксинча, бунга ўзи йўл очиб бергани учун ҳайфсан олди.
Бош вазир Президентнинг ҳокимларга қўйган талабини етказар экан, уларни яна бир бир қатъий огоҳлантирди:
“Бу давлатимиз раҳбари олиб бораётган сиёсатга хиёнат! Улар нафақат лавозимдан четлатилади, балки қонун олдида ҳам жавоб беради. Шунча имконият яратилди, қанчадан-қанча ишларни амалга ошириш учун эркин маблағлар ажратилди. Бу имкониятлардан фойдаланмаган раҳбарларга ҳам бундан буён тегишли чора кўрилади. Эни ҳоким бўладими, бюджет ташкилоти раҳбари бўладими ёки вазир, бундай ҳолат аниқлангудек бўлса, қонун олдида жазо муқаррарлигини таъминлаймиз”.
“Qalampir.uz” интернет нашри раҳбари