Воқеа кеча тунда Чилонзор тумани, Шуҳрат даҳасида содир бўлган.
ЙТҲ оқ ва тўқ қизил рангдаги Matiz автомобиллари иштирокида содир бўлган. Тармоқ фойдаланувчиларининг тахмин қилишларича, икки ҳайдовчи ҳам кира қилиш мақсадида йўл четидаги йўловчини олиш учун бир-бирини қувиб ўтмоқчи бўлган. Қаттиқ зарб натижасида автомобиллар йўл четидаги ариққа бориб ағдарилган. Икки автомобилнинг қандай қилиб бир-бирига жуда яқин масофада, қарама-қарши ҳолатда туриб қолгани мавҳум.
Воқеага гувоҳлик қилганларнинг берган маълумотларига қараганда, ҳайдовчилардан бирининг аҳволи оғир, боши ёрилган ва шифохонага олиб кетилган. Иккинчи ҳайдовчи эса жароҳат олмаган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувичилари воқеа жойида ҳайдовчиларга ёрдам бериб, машиналарни ўнглаш ўрнига, уни томоша қилиб, суратга олиш билан банд бўлган одамларни кескин қоралашмоқда.