Олимлар бунинг сабабини ҳанузгача топа олишмаяпти. Ахир бундай ҳолат аввал ҳам содир бўлганди.
“Янги туғилган улоқча, ҳатто, юнги билан ҳам эчки эмас, инсон боласини эслатарди. Эчкиларга хос, олд томонга бўртиб чиққан юз тузилиши ўрнига унинг юзида оддий, одамларники каби кўзлар ва унча катта бўлмаган бурун бор эди. Улоқчанинг нафақат юзи, балки танаси ҳам инсон боласини эслатарди”, дейди Басир.
Фермер содир бўлган воқеанинг сабабини билиш учун ветеринарларни чақиртирди, бироқ улар ҳам бундай ғайриоддий ҳолатнинг асл сабаби нимада эканини айтиб бера олишмади. Туғилганига кўп бўлмаган ғаройиб эчки боласи эса нобуд бўлди. Ветеринарлар унинг ҳаётини сақлаб қололмадилар.
Ижтимоий тармоқларда инсон боласини эслатувчи эчки боласи туғилгани ҳақидаги хабарлар тарқалгач, Иброҳим Басирга улоқчанинг жасадини сотишини сўраб мурожаат қилганлар жуда кўп бўлди. Бироқ Басир уни тадқиқ қилиш учун мутахассисларга беришга қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин шунга ўхшаш холат Доғистонда содир бўлганди. Ўшанда Доғистонда юзи инсон юзини эслатувчи қўзичоқ туғилганди.