Усмонхон Алимов бошчилигидаги бир гуруҳ масъуллар “Мирза Юсуф” масжидида пешин номозига йиғилганларга янги имом-хатибни таништиришди.
Маълумотларга қараганда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги бир гуруҳ масъуллар “Мирза Юсуф” масжидида пешин номозига йиғилганларга янги имом-хатиб Раҳматуллоҳ қори Сайфутдиновни таништиришган.
Маълумот учун, Раҳматуллоҳ Сайфутдинов кўп йиллардан буён диний соҳада фаолият олиб бормоқда. У Тошкент шаҳрида “Юнусобод Оқ-тепа”, “Хўжа Аламбардор”, “Минор” каби жоме масжидларида имом-хатиб вазифасида самарали меҳнат қилган. Шунингдек, у Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ўқитувчи вазифасида ҳам ишлаб келмоқда. 2011 йилда ўтказилган “Йил имоми” кўрик танлови Республика босқичининг мутлақ ғолибидир.