...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ижтимоий тармоқларда актриса Дилноза Кубаевага оид видеолар тарқалди


20:30, 11.03.2016 Шоу-бизнес
 39 439

Гарчи Кубаева бу видеоларда ҳеч қандай ножўя ҳаракат қилмаган бўлса-да, Telegram’даги баъзи гуруҳларда одамлар оғзига келганини гапиришмоқда.

Ижтимоий тармоқлар ва Telegram мессенжерида актриса Дилноза Кубаева иштирокидаги видеолар тарқалди. Мазкур видеоларда актрисанинг ҳамкасблари билан рақсга тушаётгани тасвирланган. Видеолар бугун куни билан Telegram’да кун мавзусига айланди. Гарчи Кубаева бу видеоларда ҳеч қандай ножўя ҳаракат қилмаган бўлса-да, Telegram’даги баъзи гуруҳларда одамлар оғзига келганини гапиришмоқда.

Маълумотларга қараганда, ушбу видеолар актриса Шаҳзода Муҳаммедованинг Instagram’даги шахсий саҳифаси орқали тарқалган. Актриса Дилноза Кубаева билан MY5 телеканалининг Наврўз байрами муносабати билан суратга олинган кўрсатувида “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигоранинг қўшиғига рақсга тушган ва бу видео тасвирларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган. Актриса унга қуйидагича изоҳ қолдирган:
“Дилноза Кубаева билан рақсга тушиш маза, юракларида ўтлари қайнаб туради”. 

Шаҳзода Муҳаммедованинг юқоридаги изоҳларини интернет фойдаланувчилари қўллаб-қувватлаб, актрисани содда ва беғубор одамлар сирасига киришини айтишмоқда. 

Теглар:Дилноза Кубаева Шаҳзода Муҳаммедова Telegram Instagram 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Абдуманнон Зокиров
17:43 13.02.2017

Дилноза Кубаевага етадиган актрисалар бу дунёда кам бундай хоксору камтарин инсонлар купайиши хохлайман


ZuNi
16:40 02.05.2016

Dilnoza opaa szga gap!!! yo'q szni sevamiizzzz ; )


аноним
21:24 30.04.2016

Уям оддий инсон ўйнагиси кулгиси келади. одамларам ажойибда артист дегани бошқалардан фарқли инсон эмаску


Umid
18:51 27.04.2016

Dilnoza Kubayeva aktrisalar ichida eng zo'ri!!!! Faqat olg'a!!!!


Alixodja
05:05 06.04.2016

Дилноза Кубаевага гап йук филмлари ажойиб реални чикади узи хам бахордек гузал кино у учун яралган.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!