Иброҳим ал-Жаафари “Ҳизбуллоҳ” гуруҳини қўллаб-қувватлагани Саудия Арабистони вакилларига ёқмади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 март куни Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг олти давлати биргаликда “Ҳизбуллоҳ” гуруҳини расмий равишда террористик ташкилот деб эълон қилдилар ва Суриядаги можароларда Башар Асад томонида урушаётган мазкур гуруҳга қарши босимни кучайтиришга келишиб олган эдилар. Кўрфаз ҳамкорлик кенгашига Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт, Қатар, Баҳрайн ва Уммон давлатлари киради.
Маълумот ўрнида, “Ҳизбуллоҳ” Ливанда 1982 йилда ташкил этилган ҳарбийлаштирилган шиа ташкилоти ва сиёсий партия бўлиб, АҚШ, Канада, Миср, Исроил, Европа Иттифоқи, Австралия ва бошқа давлатлар томонидан террористик ташкилот сифатида тан олинган.