...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ижтимоий аҳамиятли товарлар рўйхати кенгайди


20:40, 10.12.2018 Жамият
 3 451

Шу вақтгача бу рўйхатга жами 21 та товар (хизмат) киритилганди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 8 декабрдаги қарори билан нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар турлари рўйхатига қўшимчалар киритилди.
 
Қарор билан умумтаълим фанлари бўйича дарслик ва ўқув-методик мажмуаларни нашр этиш ҳамда Халқ таълими вазирлигининг “Ўқув таълим-таъминот” давлат унитар корхонаси томонидан кўрсатиладиган хизматлар нархлари ҳам Нархлари (таърифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари рўйхатига киритилди.
 
Эслатиб ўтамиз Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартаги 249-сон қарорига асосан нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар ва хизматлар турлари рўйхатига пахта маҳсулоти (пахта хомашёси, пахта толаси, техник уруғлик), этил спирти, минерал ўғитлар каби жами 21 та товар (хизмат) киритилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси қарори ижтимоий аҳамиятли товарлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар