Вазиятни ўрганиб чиққан ИИВ ўзининг расмий сайтида бу борадаги тахминлар асоссиз эканлигини билдирувчи раддияни маълум қилди.
Бугун, 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизматида қуйидагича мазмундаги раддия маълум қилинди:
“Жорий йилнинг 9 февраль куни интернет тармоғида фарғоналик беш ёшли қизчанинг ўлими тўғрисида “Осторожно! Узбекистане появилась новая банда, ворующая детей на органы” мазмундаги тарқалган хабар асоссиз бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёш болаларни ўғрилаётган жиноий гуруҳлар йўқлиги, фарғоналик қизчанинг эса барча ички аъзолари мавжуд бўлиб, олиб қўйиш ёки трансплантация ҳолатлари аниқланмаганлигини маълум қиламиз.
Ҳозирда, қизчанинг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда”.