Хоразм вилоятининг собиқ ҳокими Ички ишлар вазири этиб тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4 сентябрдаги фармонига мувофиқ Пўлат Раззақович Бобожонов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтида хабар берилади.
Эслатиб ўтамиз, Пўлат Бобожонов 2012 йилдан Хоразм вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган.