...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хусусий корхоналар Мудофаа вазирлиги таркибини озиқ-овқат билан таъминлайди


13:26, 30.11.2017 Жамият
 3 921

Хусусий корхоналар ишлаб чиқариш биноси, ускуна ва жиҳозлардан вақтинча фойдаланиш имкониятини қўлга киритадилар.

Ўзбекистон ҳукумати мамлакатнинг Мудофаа вазирлиги бўлинмаларининг шахсий таркибига озиқ-овқат етказиб беришни босқичма-босқич ташқи манбаларга ўтказишни ташкил қилиш тўғрисида қарор қилди.
 
2018 йилнинг 1 апрелига қадар Мудофаа вазирлигига озиқ-овқат учун бошқа компанияларга топшириш тартиби тўғрисида низом ишлаб чиқиш топширилди.
 
Маълумотларга кўра, бу қарор ошхонадаги ходимлар сонини, озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришни тартига солиш, йўқотишларни минималлаштириш, маҳсулотлар сонини ва сифатини кўпайтириш ва таом тайёрлаш сифатини яхшилаш имконини беради.
 
Хусусий корхоналар дастлаб сафарбарлик заҳираси батальонларини, кейинчалик ҳарбий таълим батальонлари ва тиббиёт муассасалари озиқ-овқат билан таъминланади.
 
Мудофаа вазирлиги шартнома тузиш санасида озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача нархига 20 фоизгача қўшимча ҳақни ҳисобга олган ҳолда белгилайди. Бу баҳо ичига солиқлар, ходимларнинг иш ҳақи, транспорт хизматлари, ускуналарни таъмирлаш каби омиллар ҳам киради. Шартномадаги баҳолар қайта кўриб чиқилиши мумкин. Қоидага кўра, ҳар чоракда бир марта кўриб чиқилиши мумкин.
 
Шартномалар энг яхши таклифлар орасида тузилади. Хусусий корхоналар ишлаб чиқариш биноси, ускуна ва жиҳозлардан вақтинча фойдаланиш имкониятини қўлга киритадилар. Коммунал хизматлар учун тўловлар Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан тўланади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар