...
МЕНЮ
ONLINE TV

Неймар қачон “Реал”га ўтади? Футболчининг отаси жавоб берди


13:22, 30.11.2017 Спорт
 3 509

Неймарнинг отаси ўғлига ҳам ота ҳам агент вазифасини бажаради. Бевосита ўғлининг тақдири унинг ўз қўлида ҳисобланади.

Франциянинг “ПСЖ” клуби ҳужумчиси Неймарнинг ҳам отаси ва агенти ҳисобланмиш Неймар да Силва Сантос келажакда ўғлини Мадриднинг “Реал” клубига ўтиши мумкинлигини тасдиқлади.
 
“Биз яшаётган ҳаётда ҳар қандай воқелар содир бўлиши мумкин. Баъзида истакларимизни тезда ўзгартиришга тўғри келади.
 
Ҳозирча Неймар “ПСЖ” клуби футболчиси ҳисобланади, лекин 5-6 йилдан сўнг унинг қаерда ўйнашини билмайман.
 
“Реал” клуби раҳбарлари билан яхши муносабатда бўлсамда, улар билан Неймарнинг трансфери ҳақида гаплашиб кўрмаганман. Таклиф бўлса, ўйлаб кўришимиз мумкин.
 
Шуниси аниқки Неймар Францияда икки-уч йил қолади. Чунки “ПСЖ” билан тузилган шартномада қолиш вақти белгилаб қўйилган.
 
Неймарнинг Францияга кўчиб келганига кўп бўлмади, сиз журналистлар эса ҳозирданоқ уни бошқа жамоага ўтиб кетиши ҳақида уйдирмаларни тўқиб чиқаряпсизлар.
 
Неймарлар оиласида бир мақсад бор, у ҳам бўлса Европадан ташқарига чиқиб кетмаслик.
 
Уни Европага олиб келгунимизга қадар бошимиздан кўп қийинчиликларни ўтказдик.
 
Балки, ўғлим бир неча йилдан сўнг ўз ватани Бразилияга қайтииши мумкин. Масалан “Палмейрас”, “Фламенго” ёки “Сантос” жамоаси аъзосига айланиши мумкин.
 
Аммо, буларнинг барчаси шунчаки режаларимиздан бири холос”, - дея сўзларини якунлади Неймарнинг отаси.
 
Эслатиб ўтамиз,  Неймар ёзги трансферлар мавсумида 222 миллион евро эвазига “Барселона”дан “ПСЖ” таркибига кўчиб ўтиш билан бирга дунёнинг энг қиммат футболчисига айланганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Неймар Реал ПСЖ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!