...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хушхабар! Ўзбекистонлик таэквондочи Аргентинага борадиган бўлди


17:24, 07.04.2018 Спорт
 1 871

Улуғбек Рашидов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медаль қўлга киритган.

Аввалроқ, таэквондо бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Туниснинг Ҳаммамед шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро лицензион мусобақада иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Миллий олимпия қўмитасининг хабарига кўра, кечаги баҳсларда – 48 кг вазн тоифасида жангларда иштирок этаётган Улуғбек Рашидов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медаль қўлга киритган. Ушбу ғалаба спортчимизга Аргентинада бўлиб ўтадиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмани тақдим этди.
 
Улуғбек мусобақа давомида Малайзия, Баҳрайн, Белорусь, Тунис, Корея мамлакатлари вакилларини мағлубиятга учратиб, финалгача етиб келди. Қийин кечган ҳал қилувчи жангда эса россиялик рақибини  31:28 ҳисобида таслим этди.
 
Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси қуйидаги таркибда иштирок этмоқда:
 
-48 кг: Улуғбек Рашидов
-63 кг: Жасур Жайсунов
-73 кг: Абдулазиз Ҳамидуллаев
-49 кг: Мадинабону Маннопова
-55 кг: Озода Собиржонова 
-63 кг: Феруза Содиқова.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Таэквондо Тунис 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!