...
МЕНЮ
ONLINE TV

Huawei’нинг ёлғони фош бўлди


14:45, 22.08.2018 Технология
 10 388

Компания телефони рекламасида қаллобликка қўл урган.

Хитойнинг Huawei компанияси маҳсулотларини харидоргир қилиш мақсадида рекламада қаллобликка қўл урди. Компания ўзининг яқинда олинган рекламасида Nova 3i смартфони DSLR сифатли сурат олишини намойиш қилишга уринган.
 
Видеороликдаги актриса реклама олиниши жараёнидаги баъзи суратларни Instagram’даги саҳифасида жойлаганидан сўнг ёлғон фош бўлди.
 
Рекламада эркак-актёр шериги – Сара Эльшами билан бирга селфи тушмоқчи бўлган. Эльшами суратга тушишдан аввал макияжини тўғирламоқчи бўлганда, эркак ундан аввал суратга олган. Суратда эса аёл телефондаги AI тизими сабаб ҳудди юзига тегиб бўлгандек кўрсатилди.


 
Huawei сурат ўз телефонида олинганига ишонтиришга уринаётган бир вақтда, Эльшамининг Instagram’даги саҳифасига жойлаган постида реклама учун DSLR – фото камерадан фойдаланилганини кўриш мумкин.
 
Актриса жойлаган суратини ўчириб ташлади. Унда эркак-актёр қўли билан селфи олаётгандек бўлиб тургани акс этганди.
 
Йирик смартфонсоз компаниянинг алдовлар орқали маҳсулотларини реклама қилиши мухлисларининг ишончига жиддий, салбий таъсир қилиши турган гап.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Huawei смартфон ёлғон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!