...
МЕНЮ
ONLINE TV

ХҚХҚ вакили Абдулазиз Камилов қабулида бўлди


16:52, 22.02.2017 Жамият
 1 995

Суҳбат давомида 2017 йилда 25 йил тўладиган Ўзбекистон ва ХҚХҚ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Бугун, 22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг (ХҚХҚ) Марказий Осиёдаги Минтақавий ваколатхонаси янги раҳбари Жан-Жером Касабьянкани қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Жан-Жером Касабьянка Абдулазиз Камиловгга Халқаро Қизил Хоч қўмитаси Президенти Петер Маурер имзолаган тайинлов тўғрисидаги мактубни топширди.
 
Суҳбат давомида 2017 йилда 25 йил тўладиган Ўзбекистон ва ХҚХҚ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
 
Учрашув чоғида ўзаро келишилган лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширишдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди.
 

Теглар:Абдулазиз Камилов Халқаро Қизил Хоч қўмитаси Жан-Жером Касабьянка 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар