
Германиялик профессор Эдхард Крилер фуқаролик жамияти қуриш йўлидаги ислоҳотларни тарифлай туриб, маҳалла институти борасида алоҳида ҳавас билан сўз юритди.
Германиялик профессор Эдхард Крилер фуқаролик жамияти қуриш йўлидаги ислоҳотларни тарифлай туриб, маҳалла институти борасида алоҳида ҳавас билан сўз юритди.
“Германиядаги бир қатор йирик партияларимиз ҳам сизларнинг ушбу маҳалла институтингиз афзалликларини ўрганиб, шунга ўхшаш фуқаролик институтини шакллантириш борасидаги таклифларимизга хайриҳохлик билдиришмоқда. Сайловларнинг юксак уюшқоқлиги эса бизни ҳайратга солади. Ҳали тонг отиб, атроф тўла чароғон бўлмай туриб сайлов участкаларига бораётган фуқаролар, албатта, ўз ватанларини севадиган кишилардир, деб ўйлайман. Ўзбекистон сайловлардан кейин ҳам янада тараққий этиб боришига ишончимиз комил” дейди Эдхард Крилер.
Япониядан ташриф буюрган профессорлар Сюй Тао, Масанори Аикйоларнинг ҳам таассуротлари бир олам. Улар Ўзбекистонни ҳар жиҳатдан минтақадаги энг ишончли, яқин ҳамкор сифатида билишларини эътироф этдилар. Жумладан, Аичи университети билан Тошкент Техника университети ўртасидаги ўзаро илмий-техникавий ҳамкорлик динамикасига тўхталган профессор Аикйо ўзбек ёшларининг илмга чанқоқлиги, эртанги кунига бўлган катта ишончини олқишлади.
“Одамлар овоз бериш учун эрталабдан навбат кутиб туришибди. Учта сайлов участкасида кишиларнинг кўзларидаги кўтаринки руҳиятни кўриб хурсанд бўлдик. Бу жуда ажойиб. Беморлар учун тиббиёт хоналари, “она ва бола хона”лари ҳали бизнинг сайлов қонунчилигимизда кўзда тутилмаган. Ўйлайманки, биз бу борада парламентимизга таклифларимизни берамиз. Касал кишиларнинг уйларига юбориладиган кичик қутиларингиз эса, ҳар бир одамнинг овоз бериши ўта муҳим саналишидан далолатдир. Сизларга миннатдорчилик билдираман, холос”, дейди Жанубий Кореялик профессор Жон Де Вон.
Хитойлик Фанлар академияси вакили Дин Сло Син фуқароларнинг нафақат ўз ҳуқуқлари, балки жамият олдидаги бурчларини ҳам юракдан ҳис этишаётганига таҳсинлар айтади. Кузатувчиларнинг бу галги эътибори Ўзбекистонда сайлов қонунчилиги ҳамда амалиётидаги илғор тажрибаларни ҳам кузатиш, таҳлил қилиш имконини бераётгани эса бизни қувонтиради, фахрлантиради.