...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хоразмдаги мудҳиш ЙТҲда бир киши омон қолди


12:14, 22.08.2018 Жамият
 5 699

ЙТҲ “Ғузор-Бухоро-Нукус-Қўнғирот-Бейнау” автомобиль йўлининг 481 километрида юз берган.

Кеча, 21 август куни Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида содир бўлган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси натижасида уч киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
ЙТҲ “Ғузор-Бухоро-Нукус-Қўнғирот-Бейнау” автомобиль йўлининг 481 километрида юз берган. Жиззах вилояти Дўстлик туманида яшовчи Қ.Р. Cobalt автомобилида ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган МАЗ-5334 русумли автокранга урилган.
 
Натижада Cobalt автомашинаси йўловчилари, ҳайдовчининг онаси Н.Р. ва унинг аёл қариндоши Г.Д.лар жароҳат олиб воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, қолган йўловчилар У.Қ. ва М.К. исмли аёллар турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай бугун, 22 август куни соат 00:30 ларда йўловчилардан бири У.Қ. шифохонада вафот этган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Хоразм Ҳазорасп ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар