...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хоразмда она-боланинг жасади каналдан топилди


09:52, 11.09.2018 Жамият
 12 646

Мазкур ҳолат юзасидан Урганч туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Жорий йил 9 сентябрь куни соат 09:00 ларда Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, Жайхун кўчаси ҳудудидан оқиб ўтган “Шовот” каналидан Урганч тумани, Шоҳидонар маҳалласида яшаган, 1988 йилда туғилган аёл Х. ва унинг вояга етмаган, 2018 йилда туғилган қизи Н.нинг мурдалари топилган.
 
Терговга қадар текшириш давомида аниқланишича, Х. турмуш ўртоғи М. ва қайнонаси З.нинг тикувчилик қилиш учун шароит яратиб беришмаганлигидан ва 1 сетябрь куни турмуш ўртоғи уни ота-онасининг уйига олиб бормаганлигидан хафа бўлган. Сўнг ҳеч ким билан гаплашмасдан 8 сентябрь куни соат 15:00 ларда яшаш уйидан вояга етмаган фарзанди Н.ни олиб чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Урганч туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Урганч шаҳар Шовот канали прокуратура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар