...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хоразмда эр хотинининг юрагига пичоқ санчди


15:34, 14.03.2018 Жамият
 6 827

Панд-насиҳат қилмоқчи бўлган турмуш ўртоғи унинг кўзига “ашаддий душман” бўлиб кўринди.

Урганч туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган, Б.О.нинг оиласига кўпчилик маҳалладошлари ҳавас қиларди. У турмуш ўртоғи Қ.Н. билан 30 йилга яқин бирга яшаб,  4 нафар қизни вояга етказди. Икки нафар қизларини турмушга ҳам узатишди. Афсуски ушбу оилада содир этилган мудҳиш жиноят барчани қалбини ларзага солди.
 
2018 йилнинг 12 март куни онасининг туғилган куни муносабати билан кечки пайт ўтказилган базмда, қариндошлари даврасида, анчагина спиртли ичимлик истеъмол қилган Б.О. ярим кечаси уйига келгач яна спиртли ичимлик истеъмол қилиш тараддудида газак тайёрлашга уринаётганида, “ортиқча ичкилик кони зарар” эканлиги тўғрисида панд-насиҳат қилмоқчи бўлган турмуш ўртоғи унинг кўзига “ашаддий душман” бўлиб кўринди.


 
Мастлик ҳолатида жаҳл отига минган  эрнинг хотини томонга ўқталган пичоғи тўғри унинг юрагига санчилди.
 
45 ёшни қаршилаган аёл олган жароҳати туфайли шу ернинг ўзида вафот этди.
 
Ўз хотинининг қотилига айланган эр қамоққа олинди ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар берди Хоразм вилояти ИИБ ходими.
Фирдавс БЕК

Теглар:қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар