2015 йил Шаҳзода учун жуда омадли келди. 15 йиллик юбилей концертини тақдим этган хонанда Google қидирув хизматида энг кўп изланган хонанда сифатида эътироф этилди.
Дарвоқе, рўйхатнинг асосий ўринларини Барселона футбол жамоаси ўйинчиси Лионель Месси, актриса ва фотомодель Ким Кардашян, Реал Мадрид жамоаси футболчиси Криштиану Роналду, америкалик хонанда Ники Минаж ва Рианна эгаллаб турибди.
Бугуннинг энг илғор хонандалари сафида турган Шаҳзодага сўнгги йилларда омад кулиб боқди. Ҳам ўзбек шоу-бизнесида ўз ўрнини топиб, ҳам хорижда фаолият олиб борган хонанда хориждан ҳам мухлислар орттиришга улгурди. 2015 йилда хонанданинг “Божалар” гуруҳи билан куйлаган “Мақтанчоқ”, Улуғбек Раҳматуллаев билан куйланган “Рашк” номли қўшиқлар хит даражасига етди.
Хонанда 2015 йилдан эътиборан продюсерлик фаолиятини ҳам йўлга қўйди. Айни дамда у “Интермедиа” продюсерлик маркази номидан “Радио” гуруҳининг фаолияти эътибор қаратиб келяпти.