Хонанда айни дамда БААнинг Дубай шаҳрида турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан дам оляпти.
Шаҳзода ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасига турмуш ўртоғи билан тушган суратини жойлаштириб, унга қуйидагича изоҳ қолдирди:
“Бугун биз дунёдаги энг катта олти масжиддан бири, Абу-Дабидаги Шайх Зайд масжидига бордик. Мазкур масжид Дубайдаги Жумайро масжидига бир жиҳатдан ўхшайди. Уларга барча хоҳловчилар кириши мумкин”.