Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ташаббуси билан 1989-90-йилларда 1,5 миллиондан ортиқ оилага қўшимча ер ажратилди. 700 минг оилага янги томорқа берилди.
Айни кунларда Ислом Каримовнинг мамлакат раҳбари сифатида олиб борган фаолияти, нафақат Ўзбекистон, балки қўшни минтақаларнинг тинчлиги, аҳиллиги учун қилган саъй-ҳаракатларини эслаб, уни ёд этаётганлар талайгина.
Хонанда Наргиз деярли ҳар куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг суратини ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштириб, соғинчли сўзларини битиб қолдиради. Бу гал у Ислом Каримов сабаб оиласи ер эгасига айлангани, катта боғ яратганини айтган.
“Тинч ва гўзал ҳаёт учун сизга катта раҳмат! Мустақил бўлган йилимиз бизнинг оилага ер бердингиз, боғ яратдик. Сизни эсдан чиқармаймиз. Уйимиз ва боғимизга қараб кўз ёшимни тиёлмайман... Раҳмат!”, деб ёзади Наргиз.
1989 йил. Ўша даврларда Ўзбекистон жуда оғир даврларни бошдан кечирди. Собиқ Иттифоқнинг кўрсатган каромати сабаб одамлар ўз еридан ўзи эмин-эркин фойдаланолмай қолди. Ўша йилларда ер ва уй-жой масаласи халқимизни қийнаб, оғир шароитга туширган муаммолардан бири бўлган эди.
1989 йилнинг 16 август куни ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида уй-жой ва ер масаласи муҳокама қилинди ҳамда қишлоқда яшовчи ҳар бир оилани томорқа билан таъминлаш, унга якка тартибда уй-жой қуриш учун барча шарот-шароитларни яратиб бериш ҳақида қарор қабул қилинди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ташаббуси билан 1989-90-йилларда 1,5 миллиондан ортиқ оилага қўшимча ер ажратилди. 700 минг оилага янги томорқа берилди.