...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бахтсиз ҳодисада эр-хотин вафот этди


12:22, 26.09.2016 Олам
 4 583

Нью-Йорк штатида икки кичик самолёт тўқнашиб кетди.

25 сентябрь тонгида енгил двигателли самолётлар Нью-Йорк штатидаги Норт-Коллинс шаҳарчаси четидаги дала майдонида бир-бири билан тўқнашиб кетди. Ушбу бахтсиз ҳодиса натижасида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Rosbalt.ru” нашри хабар бермоқда.
 
Маҳаллий ҳукумат вакилининг маълумотига кўра, самолёт машиналар қатнайдиган йўлнинг ёнидаги далага қулаган. Тўқнашувда 60 ёшли эркак ва 69 ёшли аёл ҳалок бўлган. Улар эр-хотин эди.
 
Самоётларнинг тўқнашиши сабаблари ҳозирча номаълум. Тўқнашувга учувчининг эътиборсизлиги сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Бироқ маҳаллий полиция учувчи 15 йиллик тажрибага эга профессионал пилот эканини тасдиқлади.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Самолёт Нью-Йорк Бахтсиз ҳодиса 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!