Манзура: “Мен сени севаман, “Ўзбекнаво!”.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Манзура ва Умидахон шу кунларда Сурхондарё вилояти бўйлаб гастроль концерт дастурларини тақдим этиб, ҳарбийлар билан учрашувлар ўтказишяпти. Сурхондарёдаги тадбирлардан олинган суратларни мунатазам равишда ижтимоий тамрмоқлардаги шахсий саҳифаларига жойлаб бораётган санъаткорлар байрам тадбирлари кўтаринки рухда ўтаётганини маълум қилиб, сурхондарёликларнинг меҳмондўстлигинини алоҳида айтиб ўтишяпти.
13 январь куни Instagram’га ҳамкасби Сардор Раҳимхон билан тушган суратини жойлаган Манзура “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасига миннатдорчилик билдириб, қуйидагича изоҳ қолдирди:
“Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Сурхонддарёда уч кун концерт бердик. Энг чекка ҳудудларда бўлдик. Яшасин, “Ўзбекнаво”. Одил ака, биз сизни севамиз, бор бўлинг! Айниқса, учинчи кун мазза қилдик. “Ўзбекнаво” ҳамиша қалбимизда. Мен сени севаман, “Ўзбекнаво!”.