...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хонанда Мадина Мумтоздан янги қўшиқ премьераси


17:47, 24.05.2017 Шоу-бизнес
 5 005

Хонанда Мадина Мумтоз янги “Uzun ince bir yoldayim” (“Узун-қисқа бир йўлдаман”) туркча қўшиғини тақдим этмоқда.

Хонанда Мадина Мумтоз “Qalampir.uz” сайти орқали янги “Uzun ince bir yoldayim” (“Узун-қисқа бир йўлдаман”) туркча қўшиғини тақдим этмоқда.
 
Биз ушбу қўшиқнинг яралиш тарихи ҳақида маълумот олиш учун хонанда билан боғландик.
 
“Бу қўшиқ турк халқ шоири ва қўшиқчиси Ошиқ Вейсалга тегишли. Кўзи ожиз бу хонанданинг мазкур таронаси жуда машҳур бўлган ва кўплаб санъаткорлар томонидан қайта куйланган. Мен ҳам ёшлигимдан шу ашулани хиргойи қилиб юрардим. Бир куни турк мусиқачиси Окан Караяс қўшиқни ижро этишимни тавсия қилди.
 
Ижодий ҳамкорларим Умид Обидов ва Баҳодир Низомовнинг қўллаб-қувватлаши орқали қўшиқ яралди. Окан Караяснинг ўзи тарона учун турк чолғу асбобида куй ижро этди. Турк тилини билганим ва бу қўшиқни яхши кўрганим учун уни куйлаш менга қийинчилик туғдирмади.
 
Қўшиққа клип суратга олиш ниятимиз бор. Бироқ у ҳақдаги маълумотларни бермайман. Бу мухлисларим учун сюрприз бўлади”, дейди хонанда.
 
Аввал ҳам озарбайжон, корейс, ҳинд, қорақалпоқ ва бошқа тилларда қўшиқ куйлаган хонанда Мадина Мумтоз учун бу каби машҳур таронани куйлаш ҳам фахр, ҳам масъулият юклайди. Холис баҳони, албатта, тингловчи беради.
 
Ҳозир эса “Uzun ince bir yoldayim” деб номланган мазкур қўшиқни сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.
Сумбула

Теглар:Мадина Мумтоз қўшиқ премьераси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!