Жангарилар портлаш содир бўлган стадионни “беҳаёлар” жойи деб атадилар ва ҳужум аввалдан режалаштирилганини тасдиқлашган.
ИШИД террорчилик гуруҳи портлаш учун жавобгарликни ўз бўйнига олди ва Манчестердаги ҳужумни “мусулмонларнинг ерлари”га қилинган босқинчилик учун қасос деб атади.
“Гуруҳ жангариларидан бири портловчи мосламани одамлар кўп тўпланган “Манчестер Арена”да жойлаштирган”, дейилади жангариларнинг юборган хабарида. Жангарилар, шунингдек, портлаш содир бўлган стадионни “беҳаёлар” жойи деб атадилар ва ҳужум аввалдан режалаштирилганини ҳам тасдиқладилар.
Бироқ ИШИД жангарилари худкуш террорчининг шахси ва суръатини расман эълон қилишмаган. Зеро, ИШИД бошқа терактларда бу маълумотларни кўрсатарди.
Полиция олган дастлабки маълумотларга қараганда, ҳужумни 22 ёшли Салмон Обиди амалга оширган. Террорчи аввалроқ Англия махсус хизмати кузатуви остида бўлган.
Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй портлаш бир одам тарафидан содир этилганини таъкидлади. Теракт содир қилиш учун одамлар билан гавжум вақт ва жой махсус танлангани ҳам айтиб ўтилди.
Эслатиб ўтамиз, теракт оқибатида 22 киши ҳалок бўлди, 120 нафар одам жароҳатланган.