...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ойбек ва Нигоранинг янги қўшиғини эшитиб, баҳо беринг


17:20, 24.05.2017 Шоу-бизнес
 4 798

Гуруҳнинг услубига мос бўлган шўх қўшиқ “Хоҳламайман” деб номланади.

Хонандалар Ойбек ва Нигора янги таронани тақдим этмоқда. Уларнинг услубига мос бўлган шўх қўшиқ “Хоҳламайман” деб номланади.
 
Тарона сўзи ва мусиқаси гуруҳ яккахони Ойбек Алимовга тегишли. Мусиқий сайқални Рустам Тўлашев амалга оширган.
 
Рақсбоп таронага клип ҳам суратга олинган. Унда ҳар доимгидек оилавий муносабатлар акс этган. Комедия жанридаги клипда бош ролларни актриса Севара Солиева ҳамда актёр Бахтиёр Турғунов ижро этган. Клип режиссёри Сарвар Каримов, оператор Иззат Лутфуллаев.
 
Ҳозир эса “Хоҳламайман” деб аталган мазкур қўшиқни сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.
Сумбула

Теглар:Ойбек ва Нигора қўшиқ премьераси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!