Александр театр руҳи билан яшар ва актёрлари учун куйиб-пишган чинакам фидоий инсон эди.
Маълумотларга қараганда, Бурдонский юрак билан боғлиқ хасталик туфайли шифохонада даволанаётган вақтида оламдан ўтган.
Ҳамкасблари марҳум ҳақида “Россия армияси Марказий академик театрининг режиссёри “театрнинг ҳақиқий рицари эди. Александр театр руҳи билан яшар ва актёрлари учун куйиб-пишган чинакам фидоий инсон эди”, деган фикрларни айтишмоқда.
Маълумль учун, Александр Бурдонский 1941 йилнинг октябрь ойида СССР вазирлар кенгашининг раиси Иосиф Сталиннинг кичик ўғли авиация генерал-лейтенанти Василий Сталин оиласида туғилди. 1971 йилда Бурдонский Россия театр санъати институтининг режиссёрлик факультетини битирди ва Россия армияси театрида хизмат қила бошлади. Театрдаги фаолияти давомида 20 дан ортиқ спектаклларни саҳналаштирган Бурдонский 1996 йил Россия халқ артисти унвонига ҳам сазовор бўлган.