Бугун Саудия ичида катта ўзгаришлар амалга ошмоқда.
30 йиллик тақиқлардан кейин Саудия Арабистонида кинотеатрлар фаолияти қайтадан тикланмоқда. Бу ҳақда “vesti.ru” хабар берди.
Маълумотларга кўра, мамлакат Маданият ва ахборот вазирлиги кинотеатрларга лицензия беришни бошлаган.
Шунингдек, Қиролликда 2030 йилгача 300 та кинотеатр фаолияти ишга туширилиб, уларда 2000 дан ортиқ кинолар намойиши режалаштирилган.
Саудияда 80-йилларда кинотеатрлар фаолиятига тақиқ қўйилган эди, ўшандан буён мамлакат аҳолисининг аксарияти қўшни Баҳрайнга кино кўришга бориб туришган.
Мамлакатнинг диний-ахлоқий қадриятларини сақлаб қолиш учун намойиш қилинадиган киноларнинг барчаси цензурага олиниши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Саудияда ҳозирда жамият анча либераллашгани, хусусан, мамлакатда аёлларга кўпроқ ҳуқуқлар берилётгани ҳақида хабар қилган эдик.

Икром Раҳмон