Қозоғистонда содир бўлган даҳшатли ЙТҲ қурбонларининг шахси аниқланди.
Қозоғистон Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси элчихонасидан олинган маълумотга асосан, кеча, 1 март куни соат 06:00 да Қозоғистон Республикаси Мангистау вилояти Мангистау тумани, Чепте қишлоғидан ўтувчи “Актау-Бейнеу” автомобил йўлида давлат рақами 90 С 830 JA “ЛАДА” Ларгус русумли енгил автомобили давлат рақами 737 DPA/12, “Чаcман” русумли юк автомобили билан йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Йўл транспорт ҳодисаси натижасида автомобиль ёниб кетиб, бирламчи малумотга асосан воқеа жойида 7 нафар инсон ҳалок бўлган, уларнинг 6 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.
Бугун, 2 март куни Ўзбекистон ФВВ ушбу ҳолат юзасидан маълумот бериб, вафот этган йўловчиларнинг шахси аниқланганини ва уларнинг рўйхатини эълон қилди. Қуйида ушбу рўйхат келтирилган:
- Аллаяров Расулбек Кузибоевич 1981 йил 23 мартда туғилган. Хоразм вилояти Шовот тумани, Гулчи кўчаси, 19 уйда рўйхатда турган. “Лада” Ларгус ҳайдовчиси.
- Душамов Зокир Куранбоевич 1977 йил 11 апрелда туғилган. Хоразм вилояти Шовот тумани, “Чукли” ҚФЙ, “Тукманғит” МФЙда рўйхатда турган. “Лада” Ларгус йўловчиси.
- Рахимов Шерзод Сапарбоевич 1980 йил 12 июлда туғилган. Хоразм вилояти Шовот тумани, Гулистон шаҳарчасида рзйхатда турган. “Лада” Ларгус йўловчиси.
- Бегназаров Мардонбек Хушнуд ўғли 1995 йил 27 октябрда туғилган. Хоразм вилояти Боғот тумани, “Найман” ҚФЙда рўйхатда турган. “Лада” Ларгус йўловчиси.
- Мадаминов Ғайрат Рўзматович 1985 йил 10 октябрда туғилган. Хоразм вилояти Гурлан тумани, Гурлан шаҳарчаси, Маҳтумқули кўчаси 34 уйда рўйхатда турган. “Лада” Ларгус йўловчиси.
- Балтаев Маҳмуджон Собиржан ўғли 1995 йил 21 сентябрда туғилган. Хоразм вилояти Янги ариқ тумани, “Остона” ҚФЙда рўйхатда турган. “Лада” Ларгус йўловчиси.