...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойлик эракакнинг тирик қурбақаларни ютаётгани тасвирланган видео пайдо бўлди


09:52, 28.04.2016 Олам
 4 613

Видеолавҳада у бу ишни нима сабабдан қилгани ҳақида ҳеч нарса демаган.

Айни вақтда ижтимоий тармоқлар орқали Хитойнинг Ляонин провинцияси, Шэньян шаҳрида яшовчи шахси номаълум бўлган эркак кишининг шиша банкадаги сувда сузиб юрган балиқ ва бақаларни ютаётгани тасвирланган видеолавҳа машҳурлик қозонмоқда, деб ёзади “Mirror”.

Видеолавҳада хитойлик эркак аввал бақалар ва балиқлар билан тўлган шиша банкадаги сувни кўрсатади. Сўнг бир кўтаришда шиша банкадаги сувни, унинг ичидаги бақа ва балиқлари билан ичиб юборди ва кайфияти аъло эканини кўрсатиш мақсадида катта бармоғи билан “зўр” деб кўрсатади ва кулади.

Ушбу видиеолавҳада хитойлик эркакнинг нима сабабдан бундай иш қилганига ҳеч қандай изоҳ берилмаган.
 
Умида Якубова

Теглар:Ижтимоий тармоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!