...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тезкор хабар: Актёр Санъат Девонов оламдан ўтди


20:49, 27.04.2016 Кино
 12 455

Бугун, бир неча дақиқа аввал, кино ва театр актёри, Ўзбекистон халқ артисти Санъат Девонов 84 ёшида Хоразмда оламдан  ўтди. Бу ҳақда Хоразмдаги "Биз буюк юрт фарзандларимиз" ёшлар фестивалида иштирок этаётган санъаткорлар таҳририятимизга хабар қилишди.

Ўзбек театр ва кино санъатида ўчмас из қолдирган актёр Санъат Девонов 1932 йилнинг 9 май санасида Хоразмда таваллуд топган эди.

У ижодий фаолиятини Огаҳий номидаги Хоразм вилоят мусиқали драма театридан бошлаган. Кейинчалик актёр Тошкентга келади ва ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ўқийди. Сўнг Ўзбек давлат драма театрида, Абдулла Қаҳҳор номидаги сатира театрида ишлайди.

Санъат Девоновга театр саҳнасида йирик қаҳрамонлар образини гавдалантириш насиб этади. У "Гамлет"да Гамлетни, "Навоий"да Алишер Навоийни, "Тоҳир ва Зуҳра"да Тоҳир ролини ижро этди.

Санъат Девонов кино оламида ҳам салмоқли ижод қилди. "Улуғбек юлдузи", "Оловли йўллар", "Алпомиш" каби фильмлардаги роллар Санъат Девоновга мислсиз шуҳрат олиб келган. Булар орасида, айниқса, "Мафтунингман" фильмининг ўрни бўлакча. Бу фильм ўзбек кинематографиясининг дурдона  асарларидан бири сифатида эътироф этилади.

Актёр Санъат Девоновнинг меҳнатлари эътиборга олиниб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист ҳамда Ўзбекистон халқ артисти унвонлари билан тақдирланган.

Ўзбек театр ва кино санъатининг ёрқин ижодкори Санъат Девоновнинг хотираси санъатсевар мухлислар қалбида мудом қолажак. 

Дарвоқе, актёр Хоразмга дафн этилади.

Биз таҳририятимиз номидан актёрнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
 

Теглар:Санъат Девонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

Хуршидьбек
19:17 03.05.2016

утганларни худо рахмат килсин колганларни саломат


Sherzod
11:21 01.05.2016

Joyi jannatda bolsin


Abbos
09:01 28.04.2016

Joyi jannatdan bo`sin!!!


Xusanboy
21:48 27.04.2016

Olloh Rahmatiga olsin!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!